Жўрабек Каримов бир оздан сўнг кортга чиқади

Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "Челленжар" туркумига кирувчи халқаро турнир давом этмоқда.
 
Куни кеча мусобақанинг илк кунида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ғалаба қозониб иккинчи даврада мезбон теннисчи Дмитрий Попкога қарши ўйин ўтказиши ойдинлашган эди.
 
Бугун турнирнинг иккинчи даврасида Жўрабек Каримов россиялик Иван Гаховга қарши кортга чиқади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 14:20 дан сўнг бошланиши режалаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ҳам иштирок этмоқда. Унинг рақиби ҳамон аниқланмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!