Жўрабек Каримов яна жароҳат олганга ўхшайди
Грециянинг Ираклион шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи "Фьючерс" турнирининг биринчи давра баҳслари якунланди.
 
Унда икки теннисчимиз Жўрабек Каримов ва Сергей Фомин илк даврадаёқ ўзаро тўқнашди. Улар ўртасидаги ўйин уч сет давом этди. Ўйинда ҳисоб 6:7, 6:4, 6:6 бўлиб турган вазиятда Жўрабек жароҳат олди ва учрашувни давом эттира олмади.
 
Шунингдек, жуфтлик баҳсларида Жўрабек ва Сергей тандеми илк даврада голландиялик теннисчилар – Гленн Смитс ва Гай Ден Хаер билан куч синашиши керак эди. Афсуски, Ж.Каримов жароҳати сабаб, теннисчиларимиз ўйинни ўтказишдан бош тортди.
 
Эслатиб ўтамиз, яккалик баҳсларида С.Фомин чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган баҳсда голландиялик Мик Вельдхир билан рақобатлашади.