Жўралар, тезда “Челси”дан кетмасак бўлмайди!

“Челси”нинг уч нафар футболчиси қишки трансферлар даврида Лондон клубини тарк этишга қарор қилди, деб хабар бермоқда таниқли инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, Карни Чуквуэмека, Бен Чилуэлл ва Чезаре Казадеи ўзига янги жамоа топиши керак.

Бош мураббий Энцо Мареска бу футболчиларнинг бирортасини Англия Премьер-лигасида бир дақиқа бўлса ҳам ўйнатгани йўқ.

Казадеи ва Чуквуэмека Конференциялар лигаси ва Англия Лигаси кубоги турнирларга жалб қилинди. Бир пайтлар ҳимоя етакчиси бўлган Чилуэлл Лига кубогида битта ўйин ўтказди холос.

Казадеи Италия чемпионатига йўл олиши кутилмоқда. 21 ёшли футболчига А Сериянинг бир неча клублари иш беришга тайёр.

Чуквуэмека ва Чилуэлл эса, қисқа фурсатда ўзларига мос келадиган жамоа топишларига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!