Жорж Сен-Пьер, Шон О'Мэлли ва Ронда Раузи ҳақида қизиқарли маълумотлар!
Барчамизга маълумки, Жорж Сен-Пьер, Шон О'Мэлли ва Ронда Раузи ММА тарихидаги энг буюк жангчилардан ҳисобланади. Бироқ улар ҳақида билмаган маълумотларимиз ҳам талайгина.
Масалан, Сен-Пьерни олайлик. Ажойиб техника ва стратегик жанг услубига эга йигит аввал гимнастика билан шуғулланган. Инглиз ва француз тилларида бемалол суҳбат қиладиган Жорж мухлислар билан ҳам осон тил топиша олар эди. Шунингдек, у жанг фалсафаси ва машғулот режими ҳақида китоб ёзган.
Ноёб соч турмаги ва татуировкалари билан ажралиб турувчи Шон О'Мэлли эса ёшлигида ўрта мактабни ташлаб кетишга мажбур бўлган.
UFC юлдузларидан яна бири Ронда Раузи бир нечта таниқли филмларда суратга тушган. Шунингдек, у Олимпия ўйинларида бронза медалини ҳам қўлга киритган.
Фикрлар