Жоржиньо ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

 "Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньонинг агенти мижозига "Ювентус"дан қизиқишлар мавжудлиги ҳақидаги хабарни инкор этди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

“Мен ҳам бу ҳақда ўқидим, лекин мен туринликлар билан ҳеч қачон боғланганим йўқ. Сарри ҳам, “Ювентус” директори ҳам Жоржиньо масаласида мен билан гаплашгани йўқ. Айни дамда бу ҳолат ҳақида ҳеч нарса билмайман. Жоржиньонинг “Челси” билан яна 3 йиллик шартномаси бор ва унга Лондон ёқади. Ёзда биз “Челси” билан ушбу келишувни узайтириш бўйича музокаралар бошлашимиз мумкин”, - дейди агент.

28 ёшли Жоржиньо жорий мавсум “Челси” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!