"Жошуа – Дюбуа" жангида ким ғалаба қозонади? Чжан Чжилей жавоб берди
Супер оғир вазн тоифасидаги хитойлик Чжан Чжилей 21 сентябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган британияликлар Энтони Жошуа(28-3, 25 KO) ва Даниэль Дюбуа(21-2, 20 KO) ўртасидаги бўлажак чемпионлик жанги ҳақида гапирди.
“Мен Дюбуага устунлик бераман, у ўсишда давом этмоқда. Йигит ёш ва ичида катта олови бор. Шунингдек, Даниэль Филип Хргович устидан чиройли ғалаба қозонган. Шу боис, у бу сафар ҳам дунёни ларзага келтиришига ишонаман”, – деди Жилей BoxNation You Tube каналига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Даниэль Дюбуа 26 ёшда. Британиялик професционал дебютини 2017 йилда ўтказган.
Фикрлар