Жошуа: 100 триллион фоиз Руис билан яна жанг қиламиз

WBA, WBO, IBF, IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Энтони Жошуа (23-1, 21 КО) мексикалик боксчи Энди Руис (33-2, 22 КО) билан яна рингга кўтарилиши таъкдилади.

"100 триллион фоиз биз Руис билан яна жанг қиламиз. Мен доим айтганман, Руис билан Мексикада жанг қиламан.

Биз у билан келша оламиз. Мен асосий давогарлар билан жанг қиламан," - деди Жошуа.

Эслатиб ўтамиз, Жошуа ва Руис ўртасидаги реванш жанги 7 декабрь куни бўлиб ўтди ва ҳакамлар бир овоздан Жошуанинг ғалабсига қарор чиқаришди.