
Жошуа Зиркзе Италияга қайтиши мумкин!
Ҳуқуқлари "Манчестер Юнайтед"га тегишли ҳужумчи Жошуа Зиркзи Италия чемпионатига қайтиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олишга бир қанча клублар қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, "Ювентус", "Милан" ва "Комо" нидерландияликни ўз сафида кўришни хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жошуа ўтган ёзда “Болонья”дан “қизил иблислар” сафига келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июн ойи охирида тугайди. 24 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда АПЛда 3та ўйин ўтказди.
Фикрлар