Жовани Ло Чельсо – “Тоттенхем” Эриксенни соғинмаслигининг асосий сабаби
“Тоттенхем” “Саутгемптон”га қарши майдонга тушган вақтда Эриксен Миланда эди. Ҳа, у кетяпти. Лекин бу қўрқинчли эмас, унинг ўрнини Джовани Ло Чельсо эгаллади. Аргентиналик футболчи Кристианни ўрнини билдиргани йўқ.
Ҳаттоки, февралнинг бошида ҳам кўпчилик Ло Чельсо “Тоттенхем” учун қанчалик керакли эканлигини тушунишмаган эди. Ло Чельсо Эриксен билан позициядош бўлгани билан, ўйин услуби уникидан тубдан фарқ қилади. “Шпорлар” мухлислари Ло Чельсо услубидаги футболчиларни 1981 йилда Англия Кубоги финалида гол урган Рики Вилья давридан буён яхши кўришади.
Джовани тўпни олиши билан яқинидаги рақиби олдида “рақс тушаётгандек” таассурот уйғотади. “Бетис”да уни “дриблинг қироли” деб аташарди. Чунки у ўз техникасидан жозиба учун фойдаланади. Бу трибунадагилар уни яхши кўришлари учун сабаб.
Ло Чельсо учун ҳаммаси “Росарио Сентрал” академиясидан бошланган эди. 18 ёшидаёқ асосий жамоада дебютини ўтказади. Унинг хизматлари Франциянинг ПСЖ жамоаси қизиқа бошлайди. Французлар футболчини сотиб олади ва Ло Чельсо 2017-18 йилги мавсумда парижликлар учун 47 ўйинда майдонга тушади. У ерда Франция чемпионлиги ва Франция Кубоги соҳибига айланади. Чемпионлар лигаси шоҳсупасига чиқиш эса насиб этмайди. “Реал” ПСЖга ортга қайтишни “маслаҳат берди”.
Эмери кетгач, мураббийлик постини эгаллаган Томас Тухель Джованига ишонч билдирмаётганини айтди. Футболчи иложсиз “Бетис”га ўтишга мажбур бўлди. Испанияда ҳам ўзининг ёрқин ўйинларни намойиш этди ва 16 та гол урди. “Тоттенхем” уни ижарага олиш таклифи билан чиқди.
Джованининг асосий ютуқларидан бири – аниқ узатма амалга ошира олади. Айнан “шпорлар” сафида бу хусусияти қўл келиши мумкин. “Бетис” тўп назоратига кўп эътибор қаратмагани боис, Ло Чельсо у ерда аниқ узатмаларни кам амалга оширарди. Жозе Моуриньо жамоасида эса бу муҳим ҳисобланади.
Джованига ниҳоят ўзини кўрсатишга имкон бериляпти. Эриксен “Интер”га ўтди. У энди майдонда кўпроқ кўрина бошлайди. Яқинда футболчи клуб билан 2025 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Португалиялик мутахассис ҳам унинг ўйинига юқори баҳо беряпти.
Фикрлар