Жозе Алдо - UFC "Шон-шараф зали"дан жой олди!

  • 22 январь, 16:34
  • 0
  • MMA

UFC ва WEC промоушенларининг собиқ чемпиони бразилиялик Жозе Алдо (31-8) UFC‘нинг «Шон-шараф зали"га киритилди.

IMG_20230122_163057_505

UFC Шон-шараф зали - бу турли хил вақтларда ўзининг юксак хизматлари сабабли UFC жангчилари ва промоушен атрофида йиғилган инсонларни тақдирлаш ва уларнинг номини абадийга мухрлаш учун қилинадиган ўзига хос мукофот. Бу мукофот тўртта йўналишда: Эски жангчилар (Pioneer Wing), Янги жангчилар (Modern Wing), Ташкилотга ўз меҳнатини қўшган шахслар (Contributor Wing) ва Энг яхши жанглар (Fight Wing) йўналишларида тақдим этилади.

IMG_20230122_163057_550

Ўз ўрнида Жозе Алдо UFC‘нинг энг ёш иккинчи чемпиони (Джон Джонсдан кейин), ярим енгил вазнда (-66 кг) чемпионлик камарини 7 марта ҳимоя қилган ягона жангчидир.

IMG_20230122_163057_458

Алдо ҳам Замонавий жангчилар (Modern Wing) йўналиши бўйича "Шон-шараф зали"га киритилган, ҳисоб бўйича, 10-жангчидир. Тўлиқ рўйхат қўйидагича:

 - Форрест Гриффин;

 - БиДжей Пенн;

 - Юрайя Фэйбер;

 - Ронда Роузи;

 - Майкл Биспинг;

 - Рашад Эванс;

 - Джордж Сен-Пьер;

 - Ҳабиб Нурмагомедов;

 - Дэниель Кормье;

 - Жозе Алдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!