Жозе Моуриньо Неймарни сотиб олишнинг имкони йўқ эканини тан олди

CHERY AUTO

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Барселона” клубидан Неймарни сотиб олиш имконияти йўқ эканини тан олди.

“Неймарни сотиб олиш – ҳақиқий абсурд. “Барселона” сингари жамоа уни сотиб юборишни ва у каби маҳорат эгасидан қуруқ қолишни истамайди”, – деди португалиялик мутахассис.

“Лионнель Месси 30 ёшга тўлади. Неймар эса Мессидан кейин юлдузга айланади. Неймар шартномасини қўлга киритиш, сейфни бузиш билан баробардир”, – деб қўшимча қилди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!