Жозе Моуриньо "Реал"га АПЛдан ярим ҳимоячи олиб келмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Жоао Гомес фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

"Globo" маълумотига кўра, бразилиялик футболчига Жозе Моуриньо қизиқиш билдирмоқда. Португалиялик мутахассис “Реал”га қайтишга яқин турибди ва жамоани айнан Гомес билан кучайтиришни истамоқда.

Аввалроқ матбуотда Жоао Гомесни Мадриднинг яна бир клуби — “Атлетико” ҳам кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

25 ёшли ярим ҳимоячининг “бўрилар” билан шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt унинг бозор қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!