Жозе Моуриньо янги жамоасига юлдуз футболчини олиб келмоқчи

Яқинда "Фенербахче" бош мураббийи этиб тайинланган Моуриньо "шпорлар"да Сон билан ишлаган. Жанубий Кореялик футболчи Жозенинг ёзги трансферлар ойнасида олиб келмоқчи бўлган футболчилари орасида, дея хабар берди "TEAMtalk" нашри.

"Тоттенхэм" жамоа сардорини арзонга қўйиб юбориши даргумон. "Фенербахче" "Тоттенхэм"нинг энг муҳим ўйинчиларидан бири саналган Сонни ўз таркибига қўшиб олиши учун катта сумма тўлаши талаб этилади. 

Эслатиб ўтамиз, Сон 2015 йилдан бери Шимолий Лондон жамоасида тўп тепиб келмоқда. 31 ёшли форвард "шпорлар" сафида АПЛ доирасида 303 та баҳсда майдонга тушиб, 120 та гол ва 62 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!