Жозе Моуринью «Реал» учун янги яримҳимоячи танлади
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа ярим ҳимоясини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Мутахассис «Наполи» таркибида тўп суриб келаётган Скотт Мактоминейни Мадрид клубига олиб келишни истамоқда. Моуринью ушбу футболчи билан аввалроқ «Манчестер Юнайтед»да бирга ишлаган.
Жорий мавсумда Мактоминей Италия клуби сафида олти ўйинда майдонга тушди ва шу вақт ичида икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Аввалроқ «Наполи» ҳозирча шотландиялик ярим ҳимоячи билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ