"Жуда кўп хотиралар билан ёдда қолди" ёхуд Дилшод Комилов нега "Насаф"дан кетиб "Қизилқум"га ўтганини биласизми?
Иқтидорли ҳимоячи Дилшод Комилов 2025 йилги мавсумни Навоийнинг “Қизилқум” клубида бошлайдиган бўлди.
Биласиз, у ўтган йили биринчи даврани “Локомотив”да ўтказиб, иккинчи даврада “Насаф”га ўтди ва якунда қаршиликлар билан илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шу билан бирга футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига ҳам жалб қилинди.
Дилшод Sports.uz сайтига қуйидагича интервью берди.
- Дилшодбек, 2024 йилни "Локомотив"да бошлаб, "Насаф"да якунладингиз. Сиз айнан "Насаф" сафида Ўзбекистон чемпиони бўлдингиз. Бу сиз учун унутилмас эди. Бироқ чемпион жамоангизни тарк этдингиз. Нима учун бундай бўлди?
- “Насаф” клуби раҳбарлари ва мураббийлари билан гаплашган ҳолда у ердан кетишимни тўғри деб билдим ва жамоани тарк этдим.
- Терма жамоага ҳам чақирилдингиз ва у ердаги йиғин қандай ўтди? Ўзингизни қандай ҳис этдингиз?
- Терма жамоадаги йиғинга келадиган бўлсак, ҳар томонлама яхши ўтди, деб ўйлайман. Илк бор чақирув олган футболчилар кўп бўлди. Ўзингиз биласиз, ҳар бир футболчини нияти терма жамоа либосини кийиб, тўп суриш ҳисобланади. Иорданияга қарши учрашувда кўп футболчилар дебютини ўтказишди. Терма жамоада ўзимни ҳам жуда яхши ҳис қилдим.
- Янги мавсумни "Қизилқум"да бошлайсиз. Бу жамоадан илк таклиф қачон бўлганди ва бу чорловни қабул қилишингизга нима сабаб?
- “Қизилқум” жамоасидан таклиф аввалроқ бўлганди. Бу ҳақида агентим хабар берди. Кейин уйгадилар, дадам ва агентим билан маслаҳатлашган ҳолда “Қизилқум”га ўтишга қарор қилдим. “Қизилқум”нинг янги бош мураббийи Никола Лазаревич билан суҳбатлашдим. Мени ўз жамоасида кўришни истаётганини ва янги мақсадлар ҳақида суҳбатлашдик.
- "Насаф"ни қандай хотиралар билан тарк этдингиз?
- “Насаф” клуби раҳбариятига, мураббийлар штабига, жамоадошларимга раҳмат айтаман. У ердаги фаолиятим жуда кўп хотиралар билан ёдда қолди. Тарихда илк бор “Насаф” билан Ўзбекистон Суперлигаси чемпионлигига эришдик. Ушбу клуб орқали терма жамоага чақирув олдим. Шу боис ёдда қоларли воқеалар кўп бўлди. “Насаф”га янги мавсумда омад тилаб қоламан.
Фикрлар