Жулио Сезар: "Холанд монстр ҳарактерига эга. Аммо техникаси жуда заиф"

Жулио Сезар "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг ўйини ҳақида гапирди.

"Ҳоланд жуда зўр футболчи. У кўп гол уради. Лекин унинг техникаси менга ёқмайди. Бу борада ундан мамнун эмасман. Мен уни камситишни истамайман. Ахир футболда асосий нарса гол. Лекин унинг техникаси менга ёқмайди. Агар Адриано ва Холанддан бирини танласангиз, мен Адрианони минг марта афзал кўрган бўлардим", - деди "Интер" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ дарвозабони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!