К Лига. Ашурматов гол киритган ўйинда "Гвангжу" йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)
Бугун Жанубий Корея К Лигасида 18-тур ўйинлари якунланди. Ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гвангжу" жамоаси бу тур сафарда "Тэгу"га қарши баҳс олиб борди ва 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ашурматов беллашувни асосий таркибда бошлади ва 30-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Шу тариқа, "Гвангжу" ҳисобидаги очколар сони 20 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.
К Лига. 18-тур
"Тэгу" — "Гвангжу" 4:6.
Фикрлар