К Лига. Ашурматовнинг жамоаси ғалабали серияни давом эттирди

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 7-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гвангжу" жамоаси бу тур ўз майдонида "Инчхон Юнайтед"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ашурматов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракат қилди. Шу тариқа, "Гвангжу" ҳисобидаги очколар сони 10 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.

К Лига. 7-тур

“Гвангжу” – “Инчхон Юнайтед" 2:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!