К Лига. "Гвангжу" пешқадамдан очко олди, Ашурматов асосий таркибда майдонга тушди
Бугун Жанубий Корея К Лигасида 19-тур баҳслари якунига етди. Ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гвангжу" жамоаси сафарда "Ульсан Хёнде" клубига қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ашурматов пешқадамга қарши баҳсни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида фаол ҳаракат қилди. Шу тариқа, "Гвангжу" ҳисобидаги очколар сони 20 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 9-поғонадан ўрин олди.
Фикрлар