К Лига. “Ўзбек дербиси”да Ашурматовнинг жамоаси устун келди, “Сеул” эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 6-тур ўйинлари старт давом эттирилди. Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган “Гвангжу” клуби ўз майдонида Достонбек Турсунов тўп тепадиган “Бусан Ай Парк” жамоасини қабул қилди. Ҳар иккала ҳамюртимиз 90 дақиқа тўп тепган ушбу учрашувда Ашурматовнинг жамоаси 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Параллель равишда кечган “Дэгу” – “Сеул” қарама-қаршлигида эса мезбонлар 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Алибоев беллашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа ўйнади.

К Лига. 6-тур

“Гвангжу” – “Бусан Ай Парк” 3:1

“Дэгу” – “Сеул” 5:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!