К Лига. "Ўзбек дербиси"да ғолиб аниқланмади

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 12-тур учрашувлари старт олди. Достонбек Турсунов фаолият олиб борадиган "Бусан Ай Парк" жамоаси ўз майдонида Рустам Ашурматов тўп тепадиган "Гвангжу" клубини қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Турсунов бугун захирада қолган бўлса, Ашурматов одатдагидек майдонда 90 дақиқа давомида фаол ҳаракат қилди. Шу тариқа, "Бусай Ай Парк" ҳисобидаги очколар сони 15 тага етди ва жамоа 6-ўринга кўтарилиб олди. 11 очкоси бор "Гванжу" эса 8-поғонадан жой олган.

К Лига. 12-тур

"Бусан Ай Парк" - "Гвангжу" 0:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!