К Лига. Турнинг сўнгги икки ўйини таркиблари маълум, ўзбекистонлик футболчилар асосий таркибдами?
Бугун Жанубий Корея К Лигасида 2-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Бироздан сўнг тур доирасидан ўрин олган сўнгги икки ўйин старт олади. Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" ўз майдонида Рустам Ашурматовнинг "Гвангю" жамоасини қабул қилади. Ашурматов бугун бошланғич таркибдан ўрин олган бўлса, Алибоев қайдномага киритилмади.
Жамшид Искандеров тўп тепадиган "Сеонгнам" эса "Инчхон Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради. Искандеров ҳам Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланувчи баҳсда асосий таркибда майдонга тушади.
Фикрлар