“Кальяри” мухлислари Шомуродов дебюти ҳақида нималар деяпти?

А Серия ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Кальяри” навбатдаги ўртоқлик учрашувини “Комо” жамоасига қарши ўтказди. Қизиқарли ўтган беллашувда сардинияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучиб, мухлисларини хурсанд қилди.

Аввалги ўртоқлик баҳсида бош мураббий Клаудио Раньери жамоага янги қўшилган Элдор Шомуродовнинг жисмоний тайёргарлиги юқори бўлмагани учун майдонга туширмаган эди.

3af9f86676ac04794c2fb8b1d0591ef5-34735-oooz0000

Бу гал италиялик мутахассис ўзбек ҳужумчисига имконият берди. Шомуродов ўйиннинг 61-дақиқасида захирадан белашувга қўшилди. Легионеримиз фаол ўйнашга ҳаракат қилди. Рақиб дарвозаси томон зарба берди. Жамоадошлари Элдорни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Бироқ, Шомуродов “Кальяри” сафидаги дебютини гол билан безай олмади.

Шомуродовнинг ўйинига “Кальяри” мухлислари алоҳида эътибор қаратди. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда футболчимизнинг ҳаракатлари муҳокама қилиняпти.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига “Кальяри” мухлисларининг Шомуродов ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини келтиради.

Facebook:

Шомуродовнинг 25 дақиқадаги ҳаракатига қараб, футболчига баҳо бериб бўлмайди. Менга у ҳали формасини тиклаб олмагандек кўринди. Кутайликчи. Шунга қарамай, яна ҳужумчи олишимиз кераклиги кўриниб қолди.

Carlo Ermellino:

Шомуродов жисмоний тайёргарлик бўйича жамоадошларидан анча ортда қолиб кетибди. Элдор корпус билан ўйнаш ва бирга бир вазиятда имкониятни бой берди. Клаудио Раньери бу ҳужумчига ёрдам бера олади. Унга бироз вақт керак.

Francesco Martinetti:

Бу беллашувда Клаудио Раньериужумда турли схемаларни синаб кўрди. Бироқ, ҳозирча уларнинг ҳеч бири бошланғич таркиб талабларига жавоб бермайди. Менинг фикримча, асосий ҳужумчи Жанлука Лападуланинг жароҳати оғирлигини инобатга олиб, яна марказий ҳужумчи олишга эҳтиёж бор.

Robi:

Шомуродов бор имкониятини кўрсата олмади. Тайёр эмаслиги билиниб қолди, секин ҳаракат қилди.

Giampaolo:

Шомуродовнинг 20 дақиқалик ўйинига қараб баҳо бериш тўғри бўлмайди.

Deghy:

Ҳақиқатан, майдонда 20 дақиқа тўп тепган Шомуродов ҳақида хулосага келишга жуда эрта. Элдор юқори спорт формасини тиклаб, Клаудио Раньери қўллаётган ўйин услубига кўникиб олганидан кейин бизни ҳайратга солишига ишонамиз. Келинглар, аввал жамоага мослашиб олиши учун Шомуродовга вақт берайлик, кейин имкониятларини баҳолаймиз!

Mariusfc:

Ҳеч унутмайман, “Кальяри” ҳужум чизиғига Борьеллони олиб келганига менга ҳеч ёқмаган эди. Кейин бу футболчи А Серияда 16 та гол уриб, фикримни ўзгартира олди. Шомуродов ҳам менга ўзининг қандай ҳужумчи эканини кўрсатиб қўйишини кутяпман.

Danilo BG:

Шомуродовга ҳозирдан баҳо берманг. Ўз устида ишласин, спорт формасини тикласин, ҳар ҳолда Раньеридек мураббий уни бежизга олиб келмагандир.

Pavo94:

Тўғри, ҳали Шомуродовнинг ўйинига баҳо беришга жуда эрта. Мен бу футболчи ҳақида ўзбек сайтларидан маълумот қидирдир. Лекин уларнинг тилини таржима қилишга Гугл ҳам қийналиб кетди.

Francesco Martinetti:

Ҳозир шошилмайлик.  Чемпионат бошланганидан бир ой ўтиб, Шомуродовнинг имкониятлари ҳақида кўп нарса билиб оламиз. Ҳозирги хулосаларимиз нотўғри бўлиши мумкин.

363385278_833791494774872_1673561193202105631_n

Il moralizzatore:

Яхши ҳужумчи қидириб, Марказий Осиёгача бордик. Шомуродов унга билдираётган катта ишончларимизни оқлайди, деб умид қиламиз.

“Кальяри” етакчи футболчиси Шомуродов ҳақида нима деди?

Премьер-лига клуби тез орада ўзбек футболчиси трансферини эълон қилади

ЦСКА мазза қилади: Файзуллаевнинг кучли томони кўп, камчилиги эса...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахриддин М.З.
03/08/2023 11:55
Кафолатланган захира ўйинчиси
&
Olimov shavkat
03/08/2023 20:22
Ozbekmi sizlar buncha shomirodovni yomon ko'rasila to'gri you bolmasa umuman yozma