Камару Усман: "Алекс Перейра Бразилия қироли, аммо Халил Раунтри дунёни ларзага соладиган кучга эга"
Ярим ўрта вазн тоифасида (77 кг) собиқ UFC чемпиони нигериялик Камару Усман Алекс Перейра ва Халил Раунтри ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен Халил Раунтри дунёни ларзага солади, деб ҳисоблайман. У жуда кучли, зарбалари ҳам ажойиб. Халилнинг бошдан кечирган қийинчиликларини инобатга олсак, Перейрани мағлуб этиш унинг фаолиятини якунлашнинг ажойиб усули бўлади. Алекснинг ягона устунлиги – бутун жанг давомида тўхтовсиз ҳаракат қилишидир. Перейра Бразилия қироли, аммо Раунтрида дунёни даҳшатга солиш учун ҳамма нарса бор”, — дея Камарунинг сўзларини келтиради "Bloody Elbow" портали.
Эслатиб ўтамиз, Халил Раунтри (13-5-1 Н/C) кейинги жангини "UFC 307" турнирида амалдаги чемпион Алекс Перейра(11-2)га қарши ўтказади.
Фикрлар