Камару Усман иккита камарга кўз тикмоқда

  • 14 октябрь, 20:56
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC нинг ярим ўрта вазн (77 кг) собиқ чемпиони Камару Усман ўзининг идеал режаси ҳақида гапирди.

Tecno

“Фаолиятим учун мукаммал сценарий мана шундай: кейинги жангда ярим ўрта вазн камарини қўлга киритиш, сўнг уни бўшатиб, ўрта вазнда (84 кг) чемпион бўлиш ва карьерани якунлаш. Барчаси шу кетма-кетликда бориши — энг яхши вариант”, — деди нигериялик "Red Corner MMA" га берган интервьюсида.

Ҳозирда Камару UFC даги кейинги жанг сифатида Ислом Махачев ва Жек Делла Маддалена баҳси ғолиби билан тўқнашишни кўриб чиқмоқда. Шундан сўнг эса у Хамзат Чимаевга қарши жанг қилишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!