Камару Усмон: "Бир турнирда 7 та чемпионлик жангини ўтказиш яхши ғоя эмас"

  • 10.01.2026 18:52
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Таниқли ММА устаси Камару Усмон Оқ Уйда бўлиб ўтадиган UFC турнири ҳақида гапирди.

Tecno

"Ушбу оқшомда олти ёки еттита чемпионлик жанги ҳақида гапиришмоқда. Аммо ким ҳам кетма-кет еттита титул баҳсини кўришни хоҳлайди?! Агар кетма-кет тўрт, беш ёки олтита жанг зерикарли бўлса-чи? Менимча, бу ёмон фикр, жуда ёмон фикр. Ростини айтсам, учинчи чемпионлик жангигача ухлаб қолсам керак. Жиддий айтяпман, бу ҳақиқат", - деди нигериялик.

Эслатиб ўтамиз, Оқ Уйда турнир шу йилнинг ёз фаслида ўтказилиши режа қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!