Камавинга «Реал»да захирада қолишига изоҳ берди
«Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга нега ҳали ҳам асосий таркиб футболчисига айланолмаётгани ҳақида гапириб берди. Франция терма жамоаси аъзоси ўз ўйинида барқарорлик етишмаётганини тан олди.
Камавинга фикрича, у камроқ хатога йўл қўйиши керак. Шундагина у ўйинини барқарорлаштириб, «Қироллик клуби»да доимий равишда асосий таркибдан жой олиш имкониятига эга бўлади.
«Менга «Реал»да асосий таркиб футболчисига айланиш учун барқарорлик етишмаяпти. Албатта, яхши ўйинларим бўлган, лекин айнан барқарорлик энг муҳим омил. Майдонда доим диққатни йўқотмаслик ва имкони борича камроқ хато қилиш керак», — деб таъкидлади Камавинга.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Камавинганинг «Реал»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Унинг номини бир қатор етакчи инглиз клублари билан боғлашган.

Фикрлар