Камавинга терма жамоа қароргоҳини тарк этди
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга жарохат сабаб терма жамоасига ёрдам бера олмайди.
Таъкидланишича, франциялик футболчи жароҳатидан тузалмагани учун терма жамоа қароргоҳини эрта тарк этди. 23 ёшли футболчи Украинага қарши бўлиб ўтган учрашувда майдонга тушмади. Бундан ташқари, Озарбайжон билан бўлажак бахсга ҳам тайёр бўла олмаслиги маълум бўлган. Шу сабабдан ҳам футболчи Мадридга қайтади. Маълум бўлишича, жароҳат жиддий эмас ва тикланиш учун кўп вақт талаб этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, "учранглилар"нинг Озарбайжонга қарши учрашуви 16 ноябрь куни соат 22:00 да старт олади.



Фикрлар