Камбьязо икки ўйинга дисквалификация қилинди

CHERY AUTO

"Ювентус" ҳимоячиси Андреа Камбьязо "Парма"га қарши учрашувда (1:0) олинган қизил карточка учун икки ўйинга дисквалификация қилинди.

Tecno

"Corriere dello Sport" нашри ёзишича, бош ҳакамнинг ҳисоботига кўра, футболчи рақиб ўйинчиси Матиас Левикага тўп ўйинда бўлмаган пайтда юз қисмига зарба бергани учун жазоланди.

Шу боис, Камбьязо А Сериянинг кейинги икки учрашувини — 31 август куни "Женоа"га қарши ва 13 сентябрда "Интер"га қарши ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию