Камерун президенти "Ливерпуль"нинг собиқ футболчисини мамлакат терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлади

Камерун президенти Ригоберт Сонгни терма жамоага бош мураббий этиб тайинлади.

"Ливерпуль" ва "Галатасарой" клубларининг собиқ ҳимоячиси мамлакат президенти Поль Биянинг кўрсатмасига биноан, бу лавозимда Тони Консейсаони алмаштирди. Айтиш керакки, Консейсау қўл остида терма жамоа "ЖЧ-2022" саралаши учун плей-офф босқичига чиқди.

Сонг бундан аввал Камерун олимпия терма жамоасини бошқарган эди.

Камерун терма жамоаси "ЖЧ-2022" саралашида Жазоирга қарши 2 та плей-офф ўйинини ўтказади. Биринчи учрашув 25 март куни, иккинчи учрашув 29 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!