Камолиддин Тожиев: "Бизда кучли таркиб бор" (матбуот анжумани)
"Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев "Қизилқум" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйиннинг илк дақиқасидан бошлаб назорат қилдик. Ўйин аввалидаги гол рақибнинг ҳимоясида бўшлиқ пайдо бўлишини йигитларга айтган эдим".
"Хоразм"га қарши ўйинда ҳам шу таркиб майдонга тушадими? Сабаби, уларнинг майдони сунъий ҳисобланади!
"Бизда етарли режалар бор, лекин ҳозир буни ошкор қила олмайман".
"Нефтчи" - ОКМК учрашувидан қандай натижа кутмоқдасиз?
"Албатта биздан юқори жамоалар очко йўқотишини!".
Сизнингча таркибдаги қайсидир позицияда бўшлиқ борми?
"Ҳозирги кунда бизда кучли таркиб бор. Ҳар бир позиция учун футболчиларимиз етарлича".
Заид Таҳсин Ироқда қизил олганидан сўнг қайтиб келдими ёки охиригача қолдими?
"Йўқ, жамоаси билан қолди. Сабаби, унинг қайтиш билетлари олиб бўлинган эди".
Фикрлар