Камолиддин Тожиев: "Майдоннинг ҳолати ҳам комбинацион футбол ўйнашга имкон бермади"

Элит Осиё чемпионлар лигасининг 3-турида "Пахтакор" "Ал-Шорта" меҳмони бўлди ва дуранг билан уйга қайтди. Учрашувда бир нечта имкониятлар бўлишига қарамай, дарвозалар ишғол қилинмади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Камолиддин Тожиев беллашув ҳақида фикрларини билдирди.

"Биз қийин ўйин ўтказдик. Бу ерга етиб келишга кўп вақт сарфладик. Майдоннинг ҳолати ҳам комбинацион футбол ўйнашни қийинлаштирди. Иккинчи бўлимда чарчоқ сезилди.

Шунга қарамай, охиригача курашган йигитларга раҳмат айтаман. Дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Яхшироқ ўйнаганимизда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо чарчоқ таъсир кўрсатди. Олдимизда навбатдаги ўйинлар бор. Уларда ғалаба қозонишга уриниб, кейинги босқичга чиқиш учун курашни давом эттирамиз", - деди "шерлар" устози.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!