Камолиддин Тожиев: "Ўйинни бошидан охиригача назорат қилдик"

CHERY AUTO

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди. Клуб матбуот хизмати мураббийнинг қуйидаги фикрларини баён этди:

Tecno

"Бугун йигитлар кўрсатган ўйиндан тўлиқ қониқдим. Ўйинни бошидан охиригача назорат қилдик. Жуда кўп голли вазиятларга эга бўлдик. Рақиб дарвозабонининг жуда ажойиб ўйнаганини таъкидлаб ўтаман. Аввалги баҳсларда имкониятлардан унумли фойдалангандик, лекин сўнгги икки учрашувда бу борада муаммолар бўлди. Энг муҳими, вазиятларни юзага келтира олаётганимиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!