Камончиларимиз биринчи бор Осиё чемпионатида совриндор бўлди
Бангладешда камондан отиш бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк бор қитъа биринчилигида совриндор бўлишди.
Микст дастурида Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчилари Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги финалгача етиб бориб, кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, йигитларимиз жамоавий дастурда учинчи ўрин учун баҳсда Қозоғистондан устун келиб, бронза медалларига эга чиқишди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Фикрлар