Канада ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпиони

АҚШда йигирма ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида хоккей бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати якунланди.

Мусобақанинг финалида Швеция ва Канада терма жамоалари ўзаро рақобатлашади. Кескин ва муросасиз ўтган учрашувда канадалик хоккейчилар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.

Бронза медали учун ўтган ўйинда АҚШ терма жамоаси Чехия дарвозасини 9 маротаба ишғол этиб, уч маротаба гол ўтказиб юборди ва шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!