"Канело" Дмитрий Биволга қарши реванш ўтказиши мумкин

  • 10.02.2026 21:47
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес 79,2 кг вазн тоифасида WBО, WBА ва IBF чемпиони Дмитрий Бивол билан реванш ўтказишни истисно қилмади.

"Бивол билан реваншми? Нима учун йўқ?! Кўрамиз. Агар бу мантиқан ҳам тўғри келса, албатта, амалга оширамиз. Айтганимдек, менга қийинчиликлар ёқади", - дея мексикаликнинг сўзларини келтирди "Boxing News".

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 23 февраль куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги жангида Дмитрий ватандоши Артур Бетербиевни очколар эвазига мағлуб этганди (114-114, 116-112, 115-113).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!