Каннаваро: "Биз ФИФА рейтингида ўзимиздан юқорида турувчи Миср ва Эронни мағлуб этдик"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг Instagram’даги шахсий саҳифасига пост жойлаб, қуйидаги фикрларни билдирди:
“Бизнинг аниқ мақсадимиз бор: 2026 йилги Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўрган, рақобатбардош ва энг муҳими — ўзига ишонган жамоа сифатида етиб бориш. Шу сабабли БААда бўлиб ўтган ‘Ал-Айн’ халқаро кубогида ғалаба қозонган футболчиларим билан фахрланаман.
Биз ФИФА рейтингида биздан юқорироқ ўринда турган Миср ва Эрон терма жамоаларини мағлуб этдик. Бу — тўғри йўлда эканлигимизнинг ёрқин исботи. Сафар эндигина бошланди. Ҳар куни фидойилик билан ишлашни давом эттиришимиз керак. Фақат шунда ёрқин келажакни барпо эта оламиз.
Биз — жамоамиз. Ўзбекистон халқи — келинг, бирга орзу қилайлик”, — деб ёзди Каннаваро.



Фикрлар