Каннаваро энг кучли ҳимоячи ким эканини айтди

  • 15 ноябрь, 09:58
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Италия футболи вакили ҳисобланади.  У футболчилик фаолиятининг катта қисмини ўз юртида – “Наполи”, “Парма”, “Интер”, “Ювентус”да ўтказган.

Tecno

Фабио Каннаваро Италия чемпионатидаги энг яхши ҳимоячи номини айтди.

- Италиялик ҳимоячилар ўртасида менга Алессандро Буонджорно кўпроқ ёқади. Чунки у тўп билан сифатли ишлаш билан бирга бутун учрашув давомида бор диққатини ўйинга қарата олади. Бу омил ҳар бир ҳимоячи учун энг муҳим сифатлардан биридир, - деди Фабио Каннаваро.

Айни пайтда Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексикада бўладиган жаҳон чемпионатига тайёрламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
15/11/2025 15:02
бу химоячи кайси жамоада уйнайди ёки кайси жамоада уйнаган?
админлар, маколани бойитиб беринглар