Канселу жазоланади, у "Барса"га ишониб, йиғинга келмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Саудия Арабистонининг «Аь-Ҳилол» клуби ҳимоячиси Жоау Канселу жамоасини тезроқ алмаштириш ниятида. 32 ёшли футболчи Саудия клубининг Австриядаги мавсумолди йиғинларига умуман келмади, дея хабар бермоқда Diario Sport. 

Бу интизомий қоидабузарлик сифатида баҳоланмоқда ва португалиялик футболчи жаримага тортилиши мумкин.

Канселу ҳозирча Португалияда қолмоқда. Унинг агенти Жорже Мендеш эса футболчини «Барселона»га қайтариш бўйича келишув устида иш олиб бормоқда. Каталония клуби ҳали ҳам трансферни 10 миллион евро миқдорига етказмасдан амалга оширишга умид қилмоқда.

Жоау Канселу ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Барселона» сафида ижара асосида тўп сурган эди. У бир неча бор омма олдида доимий равишда «Барса»да қолишни исташини таъкидлаган. 

Футболчи «Ал-Ҳилоль» таркибида яна майдонга тушишни режалаштирмаётгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!