Канселу Португалиянинг "ЖЧ-2026"даги имкониятларини баҳолади
"Барселон" футболчиси Жоау Канселу Португалия терма жамоасининг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. 31 ёшли қанот ҳимоячиси миллий жамоаси таркибидаги ижрочилар даражаси юқори эканини таъкидлади.
"Бундай таркиб билан Португалия Жаҳон чемпионатининг асосий фаворитлари қаторида бўлиши шарт", — деди Канселу.
Роберто Мартинес шогирдлари гуруҳ босқичида Ўзбекистон ва Колумбияга қарши ўйнайди, яна бир рақиб плей-офф натижаларига кўра аниқланади.
Маълумот учун, мундиал 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
Фикрлар