Канте "Ал-Иттиҳод" билан шартномани бекор қилди
Франциялик ярим ҳимоячи Н'Голо Канте "Ал-Иттиҳод" клубини тарк этмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Журналистнинг ёзишича, 34 ёшли футболчи Саудия клуби билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилган.Маълум бўлишича, aранциялик футболчи ФИФА рухсат бериши биланоқ "Фенербахче" таркиби бориб қўшилади. Хавбек турк клуби билан олдидан келишувга эришган эди. Бироқ, ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли битим амалга ошмай қолган.
Эслатиб ўтамиз, Н'Голо 2023 йилдан бери Саудия клуби сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 105 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 11 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар