Канте "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте АПЛнинг 1-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда иштирок этмаслиги мумкин. Бу ҳақда “аристократлар” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард айтиб ўтди.
“Канте соғлом, лекин у “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда иштирок этадими ёки йўқ буни билмайман. Бу борадаги якуний қарорни ўйиндан олдин ўзим қабул қиламан”, - дейди Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" - "Манчестер Юнайтед" баҳси 11 август куни бўлиб ўтади.
Фикрлар