Канте машғулотларга келишдан бош тортмоқда. Сабаб нима?

  • 21 мая, 2020, 08:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" клуби хавбеки Нголо Канте жамоа машғулотларида иштирок этишдан бош тортмоқда.

Tecno

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли франциялик футболчи коронавирус юқтириб олишдан қўрқмоқда ва шу боис уни машғулотларга жалб этмасликни сўраган. Клуб раҳбарияти эса унинг бу илтимосини кўриб чиқди ва машғулотларга келмасликка рухсат берди.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” 19 майдан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда машғулотларга киришган эди. Канте жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию