Канте ўрнига “Реал”дан ундан зўрини олиб келамиз
Саудия Арабистонининг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Ал-Иттиҳод” қишки трансферлар даврида жамоа етакчиларидан Н’Голо Кантени Туркиянинг “Фенербаҳче” клубига сотиб юборган эди.
Энди шайхлар франциялик ярим ҳимоячи ўрнига унинг ҳамюрти – “Реал”да ўйнаб келаётган Эдуарду Камавинга учун катта молиявий таклиф тайёрламоқда.
Бу ҳақда Mundo Deportivo ва 365Scores каби нуфузли манбалар маълумот тарқатди.
Камавинганинг “Қироллик клуби” билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Бироқ Саудия Арабистони Про-лигасида одатда таклиф қилинадиган катта молиявий шартлар назарий жиҳатдан испан клубини ўйлаб кўришга мажбур қилиши мумкин.
Клуб Камавингани имзолаш бўйича ҳаракатларни ёзги трансфер ойнасида бошлаши кутилмоқда. Илгари Камавингага “Ливерпуль” ва “Арсенал” ҳам қизиққани хабар қилинган.
Фикрлар