Капелло "Милан" раҳбариятига Златанни олиб қолишни маслаҳат берди

Италиялик машҳур мутахассис Фабио Капелло “Милан” форварди Златан Ибрагимович ҳақида гапириб ўтди.

“Мен “Милан” раҳбариятига Ибрагимовични сақлаб қолишни маслаҳат бераман. Улар Златанни олиб қолишга ҳаракат қилишлари лозим. Чунки, у ҳозирги таркибнинг энг етакчи футболчиларидан биридир”, - дейди Капелло.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Ибрагимович “россонерилар” сафига жорий йилнинг январида келиб қўшилган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса бир неча кунлардан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!