Капелло:

Таниқли мураббий Фабио Капелло "Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньолонинг иқтидорига юқори баҳо бермоқда.

"Кака "Олтин тўп"ни қўлга киритганида Заньоло каби кучли футболчи бўлмаган, у кўпроқ техникага таянарди.

Заньолонинг ўйини мени ўзига ром қилди. Унда юқори савияга чиқиш учун барча нарса етарли. Катта салоҳиятли футболчилар талайгина, бироқ у бир бош устун. У нафақат "Олтин тўп", яна кўпроқ нарсаларни қўлга киритиши мумкин.

Ҳозир кўплаб ёш иқтидор эгалари бор, уларнинг ҳеч бири Заньолодек эмас, шунинг учун у дунёнинг энг яхши футболчиси номини қўлга киритиш учун етарли салоҳиятига эга", - дейди Капелло.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)