Карантин чоралари кучайтирилди. Ўзбекистон чемпионати давом эттириладими? - Диёр Имомхўжаевдан жавоб

Бугун Республика махсус комиссияси ахбороти чиқди. Унга кўра юртимизнинг барча ҳудудлари қизилга айлантирилди ва карантин чоралари кучайтирилди.

Шу боис бир қатор чекловлар жорий этилди. Хўш, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этадими? деган савол кўпчиликда пайдо бўлиши аниқ. Биз бу борада ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев билан боғландик. Ташкилот бош директори Coca Cola Суперлигаси давом эттирилишини айтди.

Лекин Махсус комиссия қарорига эътибор берсак, ҳатто Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб-чиқишига ҳам рухсат берилмайди. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)