Карантинни тўрт марта бузган футболчи Манчестердан кетади
Англия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Кайл Уокер А Серияга кўчиб ўтишга яқин.
“Интер” жамоаси 30 ёшли футболчи трансфери бўйича фаол иш олиб бормоқда. Шу ўринда, Кайлнинг манчестерликлар билан муносабати у даражада яхши эмаслигини ва жамоа ундан қутилмоқчи эканини таъкидлаш керак. Футболчи пандемия пайтида тўрт маротаба карантин қоидаларини қўпол равишда бузган.
Уокернинг ўзи эса, Хосеп Гвардиолага нималарга қодирлигини исботлаш ниятида Манчестерда қолмоқчи.
Фикрлар