Каратэ. Ўзбекистон кубогида кучлилар сараланди (фото)
Ўзбекистон ITKF Каратэ-до федерацияси томонидан 12-13 март кунлари ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимизнинг турли нуқталаридан 500 га яқин спортчи иштирок этди ва ғолиблик учун баҳс олиб борди. Спортчилар каратэнинг ката, кумите, якка ката, якка кумите, энбу, энбу микс ва фукуго йўналишларида курашди.
Якунда умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Тошкент шаҳрига насиб этган бўлса, Қорақалпоғистон ва Жиззах шарафини ҳимоя қилган спортчилар мос равишда 2 ва 3-поғонани банд этди.
Фикрлар