Каратэ. Вакилларимиз Осиё чемпионати илк кунида 8та медаль қўлга киритди

Кеча Қозоғистонда каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

8 ноябрга қадар давом этадиган мусобақада қитъамизнинг энг кучли ёш каратэ усталари ўз маҳоратларини намойиш этишяпти. Мусобақанинг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди.

Унда ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Олтин медаль:
-54 кг: Моҳинур Тешабоева
-61 кг: Саида Мусахонова

Кумуш медаль:
-70 кг: Бекзод Зоиров

Бронза медаль:
-52 кг: Ҳумоюнмирзо Ҳалимов
-57 кг: Исомиддин Каримов
+70 кг: Сардор Баҳромов
-47 кг: Диёра Пўлатова
Абдулазиз Расулов (ката).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!